3 Октябрь 2025
805
Ўзбекистонлик ҳакам Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида ишлайди
Халқаро конькичилар иттифоқи фигурали учиш бўйича Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Аҳамиятлиси, ушбу рўйхатда ҳамюртимиз ҳам бор.
Бўлажак Олимпиадада ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нуманова спортчиларнинг чиқишини баҳолаб боради. Мутахассис индивидуал (жуфтлик) ва жамоавий (аёллар ва жуфтлик) дастурларда ишлайди.
Қайд этиш жоиз, С.Нуманова Пхёнчхан-2018 қишки Олимпия ўйинларида ҳам фаолият олиб борган.
