Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида»ги ПҚ–1923-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994 – сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2013 йил 15 августдаги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2015 йил 1 майдаги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилиб, 1- май 2015 йилдан ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон ва Россия Миллий олимпия қўмиталари ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик доирасида қатор дастурлар ўтказилди. Унинг доирасида жорий йилнинг 27 августдан 3 сентябрга қадар Россия МОҚ қошидаги Инновацион марказнинг тор доирадаги тажрибали шифокорлари спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларини текширувдан ўтказишди.