Ўйинлар тарихи

Осиё ўйинлари – 1951 йилдан бери ўтказиладиган комплекс мусобақадир. У Осиё халқлари ва давлатлари бирдамлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинади. Осиё ўйинлари Халқаро олимпия қўмитаси ва Осиё олимпия кенгаши байроғи остида ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказилади.

Тарих

Осиё ўйинлари асоси сифатида Узоқ Шарқ мамлакатлари – Хитой, Япония ва Филиппин давлатлари ўртасида 1913-19434 йилларда ўтказилган мусобақаларни кўрсатиш мумкин. Лондондаги XIV Олимпия ўйинлари вақтида (1948 йил) Осиё мамлакатлари вакиллари Осиё ўйинлари ассоциациясини ташкил этиш борасида келишувга эришадилар. У 1949 йилда Нью-Делидаги ассамблеяда кўриб чиқилган ва айнан ўша ерда 1951 йилда Нью-Делида Осиё ўйинларини ўтказиш қарори қабул қилинган. 1982 йилда Осиё ўйинлари федерацияси ХОҚ томонидан тан олинади. 1982 йилнинг 16 ноябрь куни бўлиб ўтган Бош ассамблеяда қитъанинг спорт ташкилоти ўз номини Осиё Олимпия Кенгаши деб ўзгартиради.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 1994 йилдан буён иштирок этиб келади.

Айни пайтда Осиё Олимпия Кенгаши шафелигида ёзги ва қишки Олимпия ўйинларидан ташқари қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

- Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
- Соҳилбўйи Осиё ўйинлари
- Ёшлар Осиё ўйинлари

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu