24 Июн 2026
246
Саблячи қизларимиз Осиё чемпионатининг жамоавий дастурида бронза медалларини қўлга киритишди
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда ўтаётган Осиё чемпионатида яна бир бронза медалига сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида жамоавий сабля дастурида қатнашган юртдошларимиз ярим финалда Жанубий Кореяга имкониятни беришди ва бронза медаллари билан тақдирланишди. Мусобақада Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера ҳамда Аякўз Жумамуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар.
Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида Осиё қиличбозлик конфедерацияси томонидан 2024/2025 йилги мавсум лауреатлари ҳам тақдирланишди. Унда ҳамюртимиз Дилором Турдиқулова шпага дастуридаги энг яхши ҳакам деб топилди.