8 Апрел 2026 222

Президент топшириқлари амалда аниқ натижалар бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, селекция ва тайёргарлик тизимини такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинди, устувор вазифалар белгиланиб, келажакда МОҚнинг маҳаллалар, олий таълим муассасалари миқёсида оммавий спортни ошириш борасида қиладиган ишлари белгилаб олинди. Бундан ташқари, олдинда турган муҳим мусобақаларда муносиб иштирок этиш, келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қўлга киритиладиган лицензиялар сонини ошириш ва уларга пухта тайёргарлик кўриш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, бир неча кун аввал қабул қилинган “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг моҳияти ҳақида ҳам сўз кетди.

Ушбу қарор ижроси юзасидан “UzTex Group” компаниялари раҳбари Фарҳод Мамажоновнинг 10 миллиард сўм миқдоридаги ҳомийлик маблағларини соҳага йўналтириш бўйича ташаббуси юртимиздаги Олимпия оиласи томонидан илиқ қарши олинди ва бу учун Фарҳод Фахриддиновичга чексиз миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Text to speech