Кун
Соат
Минут
Секунд
Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгускова “BYD Song Pro” соҳибига айланишди. 45 мамлакатдан ташриф буюрган ҳаваскор ва профессионал спортчиларни ўзида жамлаган BYD Тошкент VI халқаро марафони ўз ғолибларини аниқлади. 6000 нафарга яқин иштирокчини жамлаган оммавий спорт тадбири кўтаринки руҳда ўтди.
Бугун Музаффарбек Тўрабоевнинг фаолиятида муҳим кунлардан бири бўлди. Истеъдодли спортчимиз илк бор “Катта дубулға” таснифидаги мусобақада олтин медалга сазовор бўлиб, ўзи учун яна бир чўққини забт этди. Шубҳасиз, ёзда Францияда уни келгуси марра ҳам кутиб турибди. 2 та мусобақадан бери мағлубият нималигини билмай келаётган Матвей Каниковскийни финалда 13 сонияда таслим қилган Тўрабоевга медаль ва эсдалик совринларни Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов топширишди.
Конья-2021: Велотрек баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритиб, делегациямизнинг муваффақиятли иштирокига муносиб ҳисса қўшди
Владивосток-2022: "Осиё болалари" ўйинлари ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон делегацияси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди! Матонатли ёш спортчиларимиз мусобақада 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза, жами 114 та медаль жамғаришди!