“Миллий спорт мукофоти-2024” ўз ғолибларини аниқлади
Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида “Миллий спорт мукофоти-2024” тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, ўзбек спортининг таниқли юлдузлари иштирокида кечган тадбирда жорий йил сарҳисоби амалга оширилиб, энг муносиблар аниқланди.
Даставвал, жорий йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган спортчиларга Президент қарори асосида бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг номинациялар кесимида энг яхши деб топилганлар тақдирланишди. Унга кўра, қуйидаги йўналишларда ғолиблар аниқланди:
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол)
Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Асадбек Тоштемиров (пара таэквондо)
Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Нопаралимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Спорт тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Лола Абдуюсупова (“Спорт” телеканали режиссёри)
Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Нодир Тўйчиев
Йилнинг энг яхши спорт фотомухбири: Алмурат Мамадаминов (ЎзА)
Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Марина Якубова (“Спорт” телеканали мухбири)
Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Диана Саттарова (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази)
Йилнинг энг яхши ҳаками: Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика)
Юксалаётган федерация: Ўзбекистон камондан отиш федерацияси
Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси
Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси
Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Яҳё Якубов
Йилнинг энг яхши мураббийи: Тўлқин Қиличев
Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Ситора Турдибекова (бокс)
Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи: Рўза Қўзиева (пара пауэрлифтинг)
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика)
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Диёра Келдиёрова (дзюдо)
Йил кашфиёти: Разамбек Жамалов (эркин кураш)
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика)
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Ҳасанбой Дўсматов (бокс)