Ру En O'z

Зиёдахон Абдусатторова

Камондан отиш

Абдусатторова Зиёдахон Дилшоджон қизи 2001 йил 17 апрель куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида дунёга келган. 2018 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Ирина Савинова. Ҳамюртимиз бир неча бор Осиё кубогида совриндорлар қаторидан жой олган. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида аралаш жамоавий дастурда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган. Жорий йил “Зулфия” номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

2023 йил ноябрь ойида Таиландда ўтган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали Париж-2024 иштирокчилари орасидан жой олди.

Text to speech