FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
18 Сентябр 2025 5820

Жаҳон чемпионатларининг қаҳрамонлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланишди

Бугун бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатларида юқори натижалар қайд этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчи ҳамда уларнинг мураббийларига Президент совғаси – BYD автомобиллари ва бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Совринларни ўз эгаларига топширган Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спортчи ва мураббийларимизни қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятларида ҳам омад тиладилар.

Ўз навбатида, тақдирланган спортчи ва мураббийлар номидан сўз олган Руслан Нурудинов, Абдумалик Халоков, Тўлқин Қиличев, шунингдек, Жавоҳир Умматалиевнинг отаси Туробжон Умматалиев Президентимизга миннатдорчилик билдириб, давлатимиз томонидан кўрсатилган бундай юксак эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.

Text to speech