13 Декабр 2025
21
Автоспорт оламининг энг кучлилари Тошкентда тақдирланишди
Тошкентда Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) йил якунларига бағишланган тарихий тадбир ўтказилди. Ушбу нуфузли маросим Марказий Осиёда биринчи марта ташкил этилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон йирик халқаро спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиб келаётгани туфайли спорт оламида мамлакатимизнинг ўрни сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда. FIA маросимининг Тошкентда ўтказилиши ҳам айнан шу ишонч ва обрўнинг яна бир тасдиғи бўлди.
Бу йилги тақдирлаш маросими ўзига хос ташкил этилиб, 7 та йўналиш бўйича чемпионлик машиналарининг асл нусхалари Тошкентга олиб келинди. Маросим давомида турли йўналишларда юқори натижалар қайд этган пойгачилар ва жамоалар тантанали равишда тақдирланишди.