13 Декабр 2025 61

Ёш қиличбозимиз Жаҳон кубоги босқичида бронза медалини қўлга киритди

Жорий ҳафта якунида дунё бўйлаб қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичлари ўтказилмоқда. Тошкент мазкур мусобақаларнинг шпага бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларига мезбонлик қиляпти.

Бугун ташкил этилган яккалик дастуридаги баҳсларда терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди. Мусобақада ярим финалгача етиб борган Камрон Исмоилов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Text to speech