14 Декабр 2025 73

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Шу кунларда Жиззах шаҳри таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар иштирокидаги баҳсларнинг илк кунида 9 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Муросасиз беллашувларда Беҳруз Салимов (-54 кг), Назарали Назаров (-63 кг), Мироншоҳмирзо Музаффаров (-74 кг), Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг), Мадина Шониёзова (-46 кг), Лайло Зайниддинова (-53 кг), Диёра Азизова (-62 кг), Сабина Пардаева (-73 кг) ва Ирода Миртожиева (+73 кг) ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритишди.

Text to speech