Дзюдо, -52 кг
Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи 1998 йил 13 июль куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. 2014 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Нелли Киямова. Келдиёрова фаолияти давомида Гран-при турнирларида 1 тадан олтин ва кумуш, қитъа чемпионатларида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, “Катта дубулға” турнирларида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, Мастерс мусобақаларида 2 та бронза, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида 1 та олтин 1 та кумуш медалларига сазовор бўлган. 2015 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони. Катталар ўртасидаги дунё биринчиликларида эса 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Кўрсатган натижалари эвазига “Зулфия” номидаги давлат мукофоти, “Келажак бунёдкори” медали ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонлари билан тақдирланган.
Келдиёрова Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтингига кўра -52 кг вазн тоифаси пешқадами сифатида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.