Енгил атлетика, кўпкураш
Воронина Екатерина Александровна 1992 йил 16 февраль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. 2009 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Павел Андреев. Ҳамюртимиз ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчиликларида 2 та олтин, очиқ стадионлардаги Осиё чемпионатларида эса 3 та олтин ва 1 та кумуш медали билан тақдирланган. Шунингдек, унинг ҳисобида ёзги Осиё ўйинларининг 2 та олтин ва 1 та кумуш медали ҳам мавжуд. Мазкур йўналишда 6296 очко билан миллий рекорд соҳиби ҳисобланади. Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Кўрсатган натижалари эвазига “Шуҳрат” ва “Келажак бунёдкори” медаллари билан тақдирланган.
Воронина Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси (World athletics) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, еттикураш дастурида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди.