15 Декабр 2025 51

Кун дайжести: Ёш қиличбозларимиз шоҳсупада, Жиззахда таэквондо бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди, йил сарҳисоблари бошланди

Қиличбозларимиз Жаҳон кубоги босқичида бронза медалларига эга чиқишди

Маълум қилганимиздек, ҳафта якунида турли шаҳарларда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичлари ўтказилди. Тошкентда ташкил этилган беллашувларда шпага бўйича йигитлар ўртасидаги жамоавий мусобақада ҳамюртларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди. Венгрияда ўтган қизлар ўртасидаги сабля баҳсларида ҳам юртдошларимиз кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлдилар.

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Жиззахда таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кун беллашувларида Омонжон Отажонов (-58 кг), Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг), Жасур Жайсунов (-80 кг), Шоҳжаҳон Каримбоев (+87 кг), Лайло Ҳасанова (-49 кг), Мадина Мирабзалова (-57 кг), Озода Собиржонова (-67 кг) яна бир бор мамлакат чемпионлигига сазовор бўлишди.

Бир қатор федерацияларда йил сарҳисоби бўлиб ўтди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти, замонавий бешкураш, шунингдек, яна бир қатор федерацияларнинг йил якунларига бағишланган тадбирлари ўтказилди. Маросимда йил давомида юқори натижа қайд этган спортчи ва мураббийлар, жамоалар ва бошқа йўналишда фаолият олиб борган мутахассислар федерация раҳбарияти томонидан тақдирланишди.

Text to speech