Дзюдо, -78 кг
Қурбонбоева Ирисхон Қувондиқ қизи 2002 йил 18 март куни Хоразм вилояти Урганч туманида дунёга келган. 2017 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро турнирларда иштирок этиб келмоқда. Мураббийи Альфия Ибрагимова. Оғир вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Қурбонбоева шу пайтгача турли ёш тоифасидаги қитъа чемпионатларида 1 та олтин ва 2 та бронза, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан тақдирланган. 2021 йилги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий дастурда бронза медалини қўлга киритган.
Қурбонбоева Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтингига кўра -78 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.