Ру En O'z

Шоҳруҳ Давлатов

Енгил атлетика, марафон

Давлатов Шоҳруҳ Саъдулло ўғли 1996 йил 7 март куни Сурхондарё вилояти Сараосиё туманида туғилган. 2017 йил Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан жой олган. Мураббийлари Камолиддин Рўзимуҳаммедов ҳамда Наталья Холдорова. Тошкент, Иссиқ-кўл, Олма-ота ва бир қатор шаҳарларда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган халқаро марафонларда мунтазам равишда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келади.

Давлатов 2023 йил 3 декабрь куни Испанияда ўтган “Valencia Marathon Trinidad Alfonso” марафонида (42 км, 195 метр) 2 соат, 7 дақиқаю 2 сония натижа қайд этиб, Париж-2024 нормативини бажаришга муваффақ бўлган.

Text to speech