Замонавий бешкураш
Фахрутдинова Алисэ Наилевна 1990 йил 23 февраль куни Россиянинг Москва шаҳрида туғилган. Бўлажак Олимпия ўйинларига мураббийи Муҳаммед Окаши билан тайёргарлик кўрмоқда. 2009 йил ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 2013 йилги дунё биринчилигида эса эстафета йўналишида бронза медали соҳиби бўлди. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу йилнинг ўзида Осиё чемпионатининг микст дастурида бронза медалини қўлга киритган. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.
Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларидаги муваффақиятли иштироки орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган.