10 Март 2026 34

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум

Австралияда ўтказилаётган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди. «B» гуруҳида учинчи ўрин билан ушбу босқичга йўл олган қизларимиз унда «А» гуруҳининг ғолиби Жанубий Корея билан тўқнаш келади.

Бўлажак баҳс 14 март куни Сидней шаҳрида ташкил этилади. Қайд этиш жоиз, мазкур беллашув ғолиби келаси йил Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Имкониятни бой берган жамоа эса мундиаль йўлланмаси учун чорак финалнинг бошқа бир жуфтлигида мағлуб бўлган иштирокчи билан кураш олиб боради.

Text to speech