Мариус Визер бошчилигидаги IJF жамоаси Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди
Бугун Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер бошчилигидаги IJF делегацияси бугун пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси в мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кутиб олиб, мажмуада яратилган шарт-шароитлар билан таништирди.
Меҳмонлар шаҳарча ҳудудида ўтказилаётган мусобақа ва ўқув-машғулот йиғинларини кузатиб, ёш спортчилар билан мулоқот қилди. Шунингдек, уларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуанинг имкониятлари ва келгусидаги режалари ҳақида маълумот берилди.
Ташриф доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва ИЖФ ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.