Бокс, -57 кг
Халаков Абдумалик Анвар ўғли 2000 йил 9 апрель куни Бухоро вилоятида туғилган. 2018 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Даврон Гафуров. Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони. Боксчимиз ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионатида ҳам ғалаба қозонган. 2021 йил Сербия пойтахтида ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган. 2021 йил Дубайда ўтган қитъа биринчилигида бронза, 2022 йил Амман шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида эса олтин медалга эга чиққан. 2023 йил Тошкент мезбонлик қилган дунё биринчилигида -57 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. 2023 йил мамлакатимизда йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилган. Кўрсатган натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.
Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида -57 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, Париж-2024 лицензиатлари сафидан жой олди.