Бадиий гимнастика
Икромова Тахмина Иззатуллаевна 2004 йил 6 август куни Самарқандда дунёга келган. Бадиий гимнастика бўйича 2016 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Лилия Власова. 2021 йилдан халқаро майдонда улкан муваффақиятларга эришишни бошлади. Шу йили у Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳозиргача унинг ҳисобида қитъа биринчиликларининг 11 та олтин ва 4 та кумуш медаллари мавжуд. Жаҳон кубоги босқичларида эса 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган. Икромова Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг қаҳрамонларидан бирига айланди. Боиси у яккалик ва жамоавий дастурларда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилиб, делегациямизга 2 та олтин медални тақдим қилди. Кўрсатган натижалари эвазига 2023 йил Ўзбекистоннинг энг яхши аёл спортчиси деб топилган.
Тахмина 2023 йил август ойида Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтган жаҳон чемпионати орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган.