Ру En O'z
27 Февраль 2023 1270

Курашчиларимиз Мисрдаги турнирда учта медалга сазовор бўлишди

Мисрда спорт курашлари бўйича халқаро мусобақа якунланди. Рейтинг сериясига кирувчи турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақанинг якунловчи кунида ҳамюртларимиз 2 та бронза медалига сазовор бўлишди. -65 кг вазн тоифасида ярим финалга етиб борган Умиджон Жалолов ушбу босқичда арманистонлик Вазген Теванянга имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ бронза медали учун баҳсда грузиялик Эдеми Болквадзега ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шунингдек, Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Бронза медали учун кечган курашда у арманистонлик Арман Авагянни мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида Ҳасанбой Раҳимов -125 кг вазн тоифасида совриндорлар қаторидан жой олган эди.

Text to speech