Ру En O'z
1 Июль 2020 3468

Хитой цивилизацияси бундан ҳам қадимийроқ – археологлар Осиёдаги энг қадимий

1928 йилда милоддан аввалги XVI-XI асрларда мавжуд бўлган Шан империяси давлатининг пойтахти – қадимий Инсюй шаҳрининг харобалари топилди. Шу вақтдан бошлаб, Хитой маданиятининг ўтмиши ҳақиқий далиллар ва воқеалар билан тўлдирила бошлади. Шан даври афсоналари илмий тасдиғини топди. 1950 йилда улар Хенан провинцияси ер қаърини ўрганишни бошладилар. 1952 йилдан бошлаб Пекин университети археологлар тайёрлашни бошлади. Халқ мулкини асраш ва археология ҳимояси оммалаштирилди, шу вақтдан бошлаб Хитой маданий меросининг янги объектлари ўрганишга киришилди.

Энг йирик Осиё маданиятининг бой тарихи

Милоддан аввалги 200 йилларда яшаган тарихчи Сим Сянянинг «Ши Сзи эслатмалари»га кўра, узоқ вақт давомида Ся сулоласининг «марказий қироллиги» цивилизация бешиги ҳисобланган. У замонавий Хенан провинциясининг улкан ҳудудларини эгаллаб олган. Кейинчалик Чжесзянда олиб борилган археологик ишлар шуни кўрсатдики, қадимий Лянчжу шаҳри мавжуд бўлган, шундан сўнг цивилизация бешиги 5 300 йиллик қадимги харобаларга «тегишли» бўлиб чиқди.

Aммо бир неча ой олдин, худди ўша Хенан провинциясидаги Шуанхуайшу шаҳрида янада қадимийроқ шаҳар ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Мавзе ер майдони қарийб 300 000 км² ни эгаллайди; археологик таҳлил натижаларига кўра, Хуанхе дарёсининг жанубий соҳилида жойлашган шаҳар 7000 йил олдин пайдо бўлган Яншао маданиятининг энг йирик қабилавий турар жойи бўлган. Учта чуқур ариқ билан ўралган, улар ҳали ҳам умумий картинада кўриниб турибди, бу қабилалар аҳоли пунктини қандай қилиб самарали ҳимоя қилиш тўғрисида билимга эга эканликларини англатади.

Хитой цивилизацияси «бешиги» қандай намоён бўлади

Қишлоқ марказий минтақа ва перифериядан иборат эди. Ибтидоий канализация, йўллар, омборхоналар қолдиқлари топилди. Кундалик ҳаётнинг ўзига хос хусусиятлари ва элементлари бу ерда кўпчилик ишонилганидан анча олдинроқ пайдо бўлганлигини исботловчи кўплаб артефактлар топилди.

Предметлар 5-7 минг йиллик тарихга эга. Қобон дандон тишидан ясалган пилла ҳайкали бу ерда алоҳида ўрин тутади. У шунда ҳам одамлар ипакни қандай қилиб олишни билишганлигини исботлайди.

Турар жой ва омборхоналардан ташқари, шаҳарда расм-русумлар ва маросимлар ўтказиладиган учта қурбонлик майдончаси мавжуд эди. Топилган тўққиз тувакча маълум тартибда жойлаштирилган бўлиб, бу қабилалар астрономия асосларини яхши билишларини англатади.

Шаҳар иккита муҳим сув йўллари – Хуанхе дарё ва Ло чорраҳасида жойлашган. Ота-боболаримиз ўрнатган дарёлар бўйида биз ҳозир ўша жойларни бажонидил ўрганмоқдамиз. Шунинг учун бу ерда биринчи «цивилизация бешиклари”дан бири жойлашганлиги ажабланарли эмас. Харобалар ёши шуни кўрсатадики, маҳаллий аҳоли бу ерда кўпчилик тахмин қилинганидан анча олдинроқ пайдо бўлган.

Мақола Николай Мерзляков томонидан танланган.

Манба https://vashurok.ru/articles/2020-06-08-kitayskaya-tsivilizatsiya

Text to speech