Бокс, -80 кг
Ҳабибуллаев Тўрабек Шукрилло ўғли 2004 йил 9 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида таваллуд топган. Мураббийи Пўлат Шаҳбозов. 2022 йил Испанияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгач, Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган. Ёш истеъдодли боксчимиз Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида -80 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида ушбу вазн тоифасида тенги йўқ эканини яна бир карра кўрсатди. Тўрабек бўлажак Олимпиадада айни пайтгача номи маълум бўлган лицензиатларимиз орасида энг ёш эркак спортчи бўлиб турибди.
Ҳабибуллаев жорий йилнинг 3-11 март кунлари Италияда ўтган жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -80 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди.