Ру En O'z

Велошоссе бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

4 та йўлланма

Забелинская Ольга Сергеевна 1980 йил 10 май куни Россия Федерациясида туғилган. Трек ва шоссе йўналишларига ихтисослашган Забелинская ҳисобида Лондон-2012 Олимпиадасининг 2 та бронза, Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларининг эса кумуш медали мавжуд. 2018 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мураббийи Юрий Аношин. Ҳар йили ўтказиб келинадиган шоссе ва трек йўналишларидаги Осиё чемпионатларида мунтазам равишда шоҳсупадан жой олиб келади. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйиларида 3 та олтин, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида 1 та олтин медални қўлга киритган. Кўрсатган натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Велошоссе бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон рейтинги орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига шоссе дастурида 3 та йўлланмага эга бўлган. Терма жамоа мураббийлар штабининг қарорига кўра, Забелинская гуруҳ пойгаси ва шахсий вақт учун алоҳида старт дастурларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Кускова Янина Васильевна 2001 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Лейсан Хайзиева. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига терма жамоа бош мураббийи Глеб Гройсман қўл остида тайёргарлик кўрмоқда. Кускова фаолияти давомида шоссе ҳамда трек йўналишларидаги Осиё чемпионатларида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига эгалик қилган. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида 3 та кумуш медални қўлга киритган.

Велошоссе бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон рейтинги орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига шоссе дастурида 3 та йўлланмага эга бўлган. Терма жамоа мураббийлар штабининг қарорига кўра, Кускова гуруҳ пойгаси дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Холмуродов Муроджон Юлдашевич 1982 йил 11 июнь куни Хоразм вилояти Гурлан туманида таваллуд топган. 1998 йилдан бери халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига Руслан Каримов қўл остида тайёргарлик кўрмоқда.

2013 йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг икки карра ғолиби, 2011 ва 2019 йилги қитъа биринчиликлари совриндори. 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида шосседа ўтказилган яккалик старт дастурида кумуш медални қўлга киритган. Лондон-2012 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Велошоссе бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон рейтинги орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига шоссе дастурида 1 та йўлланмага эга бўлган. Терма жамоа мураббийлар штабининг қарорига кўра, Холмуродов гуруҳ пойгаси дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Text to speech