8 Декабрь 2023
0
Конституция куни муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига бугун 31 йил тўлди.
Давлатимиз Бош қомуси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фаровон ва тинч ҳаётимизни кафолатлаш учун замин яратади. Давлатимизнинг жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида ривожлантириш учун шароит яратиши, соғлом турмуш тарзини шакллантириши ҳам Конституциямизда белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча юртдошларимизни Бош қомусимиз қабул қилинган кун билан самимий қутлайди. Конституциямиз оилаларимизнинг тинч ва осудалигини таъминлашда, давлатчилигимизнинг янада ривож топишида абадий хизмат қилсин!