19 Ноябрь 2021
0
"Save Aral" энди Тошкентда
Республикамизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш, атроф-муҳит экологиясини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида йўлга қўйилган "Save Aral" лойиҳаси Тошкентга етиб келди. 20 ноябрь куни "Пахтакор" марказий стадионида мазкур лойиҳа доирасида хайрия марафони ташкил этилади. Югуриш ишқибозларини соат 15:00 да старт оладиган мазкур тадбирда кутиб қоламиз.