23 Апрел 2026 288

Жавоҳир Синдаров Ўзбекистон МОҚга ташриф буюрди

Ташриф давомида гроссмейстер Спорт вазири ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашиб, яқин режалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у расмийларга ўз имзоси туширилган эсдалик шахмат тахталарини топширди.

Учрашув чоғида расмийлар Синдаровни тарихий ютуғи билан табриклаб, жаҳон чемпионлиги учун ўтадиган масъул мусобақаларда ҳамда жорий йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига пухта тайёргарлик кўриш жараёнида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидлашди.

Text to speech