9 Феврал 2026
106
Забелинская фахрийлар ўртасида тенгсиз, Сатторовада бронза
Саудия Арабистонида ўтаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида спортчиларимиз навбатдаги медалларни қўлга киритишди.
Ёшлар ўртасида кечган гуруҳ пойгаси дастурида Гулҳаё Сатторова маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига эга чиқди. 45 ёшдан катта фахрийлар ўртасида ташкил этилган пойгада ўз омадини синаб кўрган Олга Забелинская эса икки йўналишда олтин медалга сазовор бўлди.