10 Апрел 2026 162

World Taekwondo раҳбари Ислом цивизилацияси марказида меҳмон бўлди

Айни кунларда пойтахтимизда бўлиб турган Чунгвон Чои бошчилигидаги Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (World Taekwondo) жамоаси Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Делегацияга МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо ВТ ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов ва Марказ раҳбарияти ҳамроҳлик қилиб, меҳмонларни юртимизнинг кўп асрлик бой тарихи, ислом цивилизациясининг ривожига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, мажмуада жамланган ноёб экспонатлар билан яқиндан таништирдилар.

Text to speech