8 Январ 2026
116
Велоспортчиларимиз йилнинг илк мусобақасини олтин медаль билан бошлашди
Айни кунларда Малайзиянинг Нилай шаҳрида велотрек бўйича “ASEAN TRACK SERIES” мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сергей Ростовцев олтин медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга омниум йўналишида эришди. Қайд этиш жоиз, икки босқичда ташкил этиладиган мазкур турнирда 6 нафар ҳамюртимиз янги мураббийлар Йохан Донбуш (Германия) ҳамда Олга Забелинская қўл остида қатнашишмоқда.