15 Март 2026
126
Қитъа биринчилигида совриндор бўлган сув полочиларимиз жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
Малайзияда сув полоси бўйича U18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон U18 қизлар жамоаси бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз сўнгги турда Cингапур устидан 20:4 устида ғалаба қозониб, якунда бронза медалига эга чиқишди. Аҳамиятлиси, ушбу натижа жамоамизга жорий йилнинг август ойида мазкур ёш тоифасида Испанияда кечадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим қилди.