27 Март 2026
305
Ўзбекистон давлат спорт академиясида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон давлат спорт академиясида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Мазкур тадбирда меҳмонларга давлатимиз томонидан юртимизда спортни ривожлантириш йўлида нафақат федерация ва терма жамоалар фаолияти, балки илм-фан йўналиши бўйича ҳам иш олиб борилаётгани кўрсатиб берилди. Унда иштирок этган расмийлар мазкур даргоҳда нафақат спортчилар, балки малакали мураббийлар ва соҳадаги бошқа мутахассислар ҳам тайёрланишини алоҳида таъкидлаб, унинг ўзбек спортидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди. Тадбир якунида Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Спорт академияси раҳбариятининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.