25 Апрел 2026 620

Тошкентда конкур бўйича халқаро мусобақалар бошланди

Пойтахтимизда от спортининг конкур йўналиши бўйича ҳар йили ўтказилиб келинадиган Жаҳон кубогининг саралаш босқичи ва Осиё кубоги баҳслари старт олди. Мусобақанинг илк кунида спортчиларимиз 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
Дилшод Шокиров (110 см тўсиқ баландлиги, “La Blue Rouge” лақабли отда)

🥈 Кумуш медаль:
Анна Сигидина (110 см, “Elis G”)
Алишер Эркинов (120 см, “Cool Dancer”)

Text to speech