27 Март 2026
215
Тошкентда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланди
Бугун пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига старт берилди. Аёллар ўртасида ташкил этилаётган мусобақада 25 мамлакатдан 150 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Дастурга кўра, бугун дастлабки саралаш босқичи бўлиб ўтади. Эртага очилиш маросими ва ҳал қилувчи босқич баҳслари ташкил этилса, 29 март санасидан жамоавий йўналишдаги жанглар ўрин олган.