10 Апрел 2026 270

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланди

Бугун пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бошланди. Бу йилги беллашувларда дунёнинг 39 мамлакатидан 150 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишча, беллашувларда Тахмина Икромова ҳамда Лола Жўраева яккалик, Мумтозабону Исҳоқзода, Амалия Мамедова, Эвелина Атальянц, Ясмина Мкртичева, Юлия Валеватая ҳамда Самира Аҳмедова гуруҳ машқи дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Регламентга кўра, бугун барча йўналишларда саралаш баҳслари ва кечки дастурда тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Text to speech