25 Апрел 2026 810

Самарқандда триатлон бўйича 2 нуфузли мусобақа старт олди

Самарқандда триатлон бўйича жаҳон cериясига кирувчи босқичлардан бири ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилмоқда. Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши раиси, мамлакат триатлон федерацияси раҳбари Виктор Маҳмудов, шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти қатнашиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Мусобақада 28 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган энг кучли спортчилар куч синашмоқда. Беллашувлар Олимпия дастурида: 1,5 км масофага сузиш, 40 кмга велопойга ва 10 кмга югуриш бўйича ташкил қилинган.

Шунингдек, имконияти чекланган, ногиронлик аравачасидаги атлетлар, кўриш қобилиятида нуқсони бор атлетлар ўз гидлари билан 750 метрга сузиш, 19 кмга велопойга ва 5 кмга югуриш дастурларида баҳслашишади.

Text to speech