26 Март 2026
430
РСТИАМда янги бўлимлар ишга туширилди
МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида (РСТИАМ) замонавий Хирургия ва реабилитология бўлимлари ташкил этилди.
Бугун Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти марказга ташриф буюриб, янги очилган бўлимлар фаолияти, яратилган шарт-шароитлар ҳамда спортчилар учун тақдим этилаётган имкониятлар билан яқиндан танишди.