27 Март 2026 299

РОПСТТМда янги оғир атлетика зали очилди

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида (РОПСТТМ) Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унинг доирасида янги қурилган оғир атлетика залининг фойдаланишга топширилди. Тадбирда иштирок этган спорт жамоатчилиги вакиллари ушбу зал келгусида Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевдек жаҳон ва Олимпиада чемпионларини етиштириб бериш йўлида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Text to speech