Қашқадарё вилоятида 2026 йил спортни янги босқичга олиб чиқиш чоралари белгиланди
Сув спорти саройи фойдаланишга топширилганидан сўнг Қашқадарё вилоятида 2026 йилда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, халқ депутатлари, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти иштирок этди.
Йиғилиш давомида ҳудудда сўнгги кунларда олиб борилган ўрганиш ишлари натижалари атрофлича таҳлил қилиниб, мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш, спорт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, 2026 йилда ўтказиладиган нуфузли комплекс мусобақаларда иштирок этиши кутилаётганган қашқадарёлик спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг тайёргарлик жараёнларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳудудда оммавий спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.