24 Март 2026 138

Чирчиқда оғир атлетика бўйича Республика биринчилиги ва халқаро турнир бошланди

Бугун Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати, шунингдек, “Uzbekistan Open” халқаро турнири старт олди. Мазкур мусобақаларда 300 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Республика биринчилиги Баҳром Мендибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби учун май ойида ўтадиган қитъа биринчилиги, шунингдек, йил давомида кутиб турган бошқа йирик мусобақалар учун асосий терма жамоага номзод спортчиларни кўздан кечириш имкониятини тақдим этади.

Халқаро мусобақада эса ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиядан ташриф буюрган спортчилар иштирок этмоқда. Беллашувлар 31 мартга қадар давом этади.

Text to speech