14 Апрел 2026
319
Шахматчимиз Жавоҳир Синдаров жаҳон тожи учун курашади
Кипрнинг Пейя шаҳрида шахмат бўйича “Номзодлар турнири” ўтказилмоқда. Аҳамиятлиси, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозониб, бош совринни нақд қилди.
Ушбу натижа Синдаровга ҳиндистонлик Гукеш (2025 йилги жаҳон чемпиони) билан 2026 йилги чемпионлик учун баҳс олиб бориш имкониятини тақдим этади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси шахматчимизни ушбу улкан муваффақият билан қутлаб, унга жаҳон тожи учун курашда ҳам ёрқин ғалабалар тилаб қолади.