31 Март 2026 306

Мухлислар жамоасининг дастлабки гуруҳи Америкага кузатиб қўйилди

Футбол бўйича жаҳон чемпионати стартига 72 кун қолди. Бугун бир гуруҳ ўзбекистонлик футбол мухлислари терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш мақсадида автомобилларда океан ортига йўл олди. Улар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида тантанали равишда кузатиб қўйилди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, шунингдек, фахийлар, терма жамоамиз етакчилари иштирок этиб, ватанпарвар мухлисларимизга омад ва оқ йўл тилашди.

Режага кўра, 8 кишидан иборат мухлислар жамоаси сафар давомида юртимизнинг барча вилоятларида бўлиб, юртдошларимиз ҳамда футбол ишқибозлари билан учрашувлар ўтказади. Шундан сўнг улар Қозоғистон ва Европа орқали ҳаракатланиб, Атлантика океани орқали АҚШга етиб бориши режалаштирилган.

Text to speech