16 Апрел 2026 288

Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди

Ордос шаҳрида (Хитой) дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Енгил вазн тоифасида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

🥈 Кумуш медаль:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сита Қадамбоева

🥉 Бронза медаль:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров

Text to speech