4 Март 2026 139

Тошкент “Катта дубулға” турнири: қизиқарли фактлар

 Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан якунлади;

🔥 Шукуржон Аминова дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун 2026 йил “Катта дубулға” турнирларидаги илк олтин медални келтирди;

📆 Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” турнирида сўнгги бор 2025 йил 25 июль куни Улан-Баторда (Мўғулистон) олтин медалга эга чиққан эди. Ушбу медаль муаллифи – Абдураҳим Нутфуллоев (-66 кг).

👩‍🦰 Ўзбекистонлик аёл дзюдочилар орасида “Катта дубулға” таснифида сўнгги олтин медаль 2024 йил 16 февраль куни Боку (Озарбайжон) турнирида қайд этилган. Ушбу медаль муаллифи – Диёра Келдиёрова (-52 кг);

🏅 Шукуржон Аминова Диёра Келдиёровадан кейин “Катта дубулға” турнирларида олтин медаль қўлга киритган иккинчи ўзбекистонлик аёл дзюдочи бўлди;

📈 Ушбу муваффақияти билан Ш. Аминова -57 кг вазн тоифасида жаҳон рейтингининг 8-поғонасига кўтарилди.

Text to speech