31 Март 2026
96
Таэквондочи қизларимиз “Turkish Open”да 3 та медални қўлга киритишди
Туркиянинг Анталя шаҳрида таэквондо WT бўйича “Turkish Open” халқаро мусобақаси давом этмоқда. Ортда қолган кун аёллар ўртасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та медалга сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медаль:
-67 кг: Озода Собиржонова
🥈 Кумуш медаль:
-62 кг: Севинч Ҳайитова
🥉 Бронза медаль:
+73 кг: Светлана Осипова
Дастурга кўра, бугун эркаклар ўртасидаги баҳслар ташкил этилади.