25 Январ 2026
54
Халқаро ташкилотлар раҳбариятининг пойтахтимизга келиши давом этади
Тошкентга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) президенти Витольд Банька ҳамда Халқаро Олимпия қўмитасининг Халқаро алоқалар, Олимпия бирдамлиги ва Olympism365 лойиҳаси бўйича директори Жеймс Маклеод ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни Спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ масъуллари кутиб олди.
Маълумот учун, 26 январь куни Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси, 26–27 январь кунлари эса антидопинг соҳасига оид халқаро форумлар ўтказилиши режалаштирилган.