4 Март 2026
79
Тошкент қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади
27-29 март кунлари Тошкент қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичини қабул қилади. Аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли саблячилари жам бўлишади.
Беллашувлар “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилиши режалаштирилган. Дастурга кўра, 27-28 март кунлари яккалик, 29 март куни эса жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.