Пойтахтимизда ўтадиган халқаро спорт анжуманларига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди
Бугун Спорт вазирлигида 24–27 январь кунлари пойтахтимизда ўтказилиши режалаштирилган йирик халқаро спорт тадбирларига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
26 январь куни энг асосий тадбир – Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси, шунингдек, унинг доирасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Ижроия қўмитаси ва Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA) Кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтади.
Тадбир вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигида ўтказилиб, унда кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида хорижий ва фахрий меҳмонларни кутиб олиш ва жойлаштириш, транспорт-логистика, трансляция ҳамда ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, тегишли йўналишлар бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.